Линклар

logo-print

Нетаняҳу Мисрда ҳокимият тепасига "радикал"лар келишидан хавотирда


I

I

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу Мисрда радикал исломчиларнинг ҳокимият тепасига келиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Бу ҳақда Нетаняҳу Қуддусда Германия Канцлери Ангела Меркел билан музокаралар сўнгида ўтказилган матбуот анжуманида таъкидлади.

Душанба куни Исроил саккиз юз чоғли мисрлик ҳарбийнинг Шарм-аш-Шайх ҳудудидаги Синай ярим оролига ерлашишига рухсат берди.

Қўшма Штатлар Мисрда эркин ва адолатли сайловлар ўтказилиши лозимлигини таъкидламоқда. Лекин Оқ уй матбуот вакили Роберт Гиббс Мисрда янги ҳукумат тузиш ғоясини Вашингтон ёқламаслигини билдирди.

- Ҳозирги вазиятда тайинлов эмас, ҳаракат муҳимроқдир, - деб айтди Гиббс.

Европа Иттифоқи Миср раҳбариятини мухолифат билан мулоқот бошлаш, хибс этилган намойишчиларни озод этиш ва эркин сайловларга етакловчи демократик ислоҳотларни ўтказишга чақирди.

- Ҳибсга олинган барча тинч намойишчиларни озод этишга чақирамиз. Қонун устиворлиги, инсон ҳуқуқлари бизнинг қадриятларимиздир ва бу Миср раҳбарияти учун ҳам устивор вазифа бўлиши керак. Бу мамлакат ҳукумати халқи дардига қулоқ солиши ва жавоб бериши керак, - деди ЕИнинг ташқи алоқалар бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон.

Мисрда президентлик сайловлари сентябр ойига белгиланган.
XS
SM
MD
LG