Линклар

Лукашенко режимига санкция қўллаш ташаббусига АҚШ ҳам қўшилди


Беларус раҳбариятига санкция жорий этиш борасидаги Европа Иттифоқи ташаббусига АҚШ ҳам қўшилишини билдирди.

АҚШ Давлат департаменти Америкага кириши маън этилган Беларус расмийлари рўйхати кенгайтирилишини эълон қилди.

Шунингдек, АҚШ фуқароларига Беларуснинг "Белнефтехим" давлат ширкати билан бизнес ҳамкорлик қилишлари бутунлай маън этилади.

- Бу чоралар Беларус халқига қарши қаратилмаган. Фуқаролик жамиятига ёрдамни кучайтирамиз, - деди АҚШ Давлат департаменти вакили Филип Кроули.
XS
SM
MD
LG