Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:04

ЕИ Беларус режимига қарши санция жорий этди


Беларус раҳбари Александр Лукашенко ва мамлакатнинг 150 дан зиёд расмийсига Европа Иттифоқига кириш таъқиқлаб қўйилди.

Бу ҳақдаги қарор кеча ЕИ ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғинида қабул қилинди.

Виза чеклови билан бирга тилга олинган Беларус расмийларининг Европа давлатларидаги банк ҳисоблари ҳам музлатиб қўйиладиган бўлди.

Мазкур санкциялар Беларусда декабр ойидаги президентлик сайловидан сўнг фуқаролик жамияти ва мухолифат аъзолари қатағон этилишига Европа Иттифоқининг жавобидир.

Брюсселдаги йиғин арафасида Беларусда етти маҳбус, жумладан, президентликка собиқ номзодлардан бири Владимир Некляев, таниқли журналист Ирина Халип, собиқ номзод, ҳозирда хибсда қолаётган Андрей Санниковнинг рафиқаси озод этилди.

Лекин озод этилганларнинг бари уй қамоғида ушлаб туриладиган бўлди.
XS
SM
MD
LG