Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 04:15

Тимошенкога Брюсселга боришга рухсат берилмади


Украина бош прокуратураси мамлакат собиқ бош вазири Юлия Тимошенконинг Брюсселга сафар қилиш илтимосини рад қилди.

Тимошенко хоним Европарламент раиси Эжи Бузек тарафидан 2 феврал куни бўладиган учрашувга таклиф қилинган эди.

Украина Бош прокуратураси айнан шу куни Тимошенко иши бўйича тергов ишлари белгиланганини билдирган.

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенкога нисбатан ҳизмат лавозимини суиистеъмол қилганлик бўйича иккита иш қўзғатилган ва унга мамлакатдан чиқмаслик тайинланган.
XS
SM
MD
LG