Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:30

Мисрда "миллионлар марши" акцияси бошланди


Мисрлик намойишчилардан бири сафдошларига отилган ўқнинг бўшаб қолган гилзаларини бармоқларига тақиб намойишга чиқди.
Мисрлик намойишчилардан бири сафдошларига отилган ўқнинг бўшаб қолган гилзаларини бармоқларига тақиб намойишга чиқди.
Мисрда президент Ҳусни Муборакни ҳокимиятдан кеткизишга қаратилган намойишда иштирок этаётган мухолиф ҳаракат мамлакат аҳлини бир миллион кишилик кўча юришида қатнашишга чақирмоқда.

Иккинчи ҳафтадирки намойишларини давом эттираётган норозилар бугун "миллионлар марши"ни бошлади.

Мамлакат ҳарбийлари намойишчиларни талончилик қилмасликдан огоҳлантирди ва тинч намойишчиларга қарата ўқ очмасликни ваъда қилди.

- Оллоҳ номи билан Мисрнинг улуғ халқига юзланаман. Армиянгиз сизнинг талабларингиз ҳаққоний эканини тан олгани ва сизнинг хавфсизлигингизни ўйлагани боис, биз мана бу жиҳатларни ёдингизда тутишингизни сўраймиз. Биринчиси, тинч йўл билан намойиш қилиш ҳамманинг кафолатланган ҳуқуқидир. Иккинчиси, халқининг тинчлиги ва хавфсизлигини издан чиқарадиган ёҳуд жамоат ва шахсий мулкка зарар етказадиган ҳаракатларни содир этманг!” деди Миср армияси матбуот вакили Исмоил Атман.

Ҳусни Муборак томонидан яқинда вице-президент этиб тайинланган Умар Сулаймон эса президент топшириғи билан Мисрдаги сиёсий фракциялар билан конституцион ва бошқа ислоҳотлар ҳақида сўзлашув бошлагани хабар қилинди.

Аммо, норозилик акцияларини давом эттираётган мухолиф ҳаракатлар Ҳусни Муборак режимининг ҳокимиятдан кетишини талаб қилмоқда.

Шунингдек, Мисрда ишлаб турган сўнгги интернет провайдери Noor Group тармоғи ва бир қанча уяли алоқа тармоқлари фаолияти ҳукумат томонидан бўғилгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG