Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:34

Покистондаги АҚШ дипломати ҳибсда қоладиган бўлди


Карачи аҳолиси бўйнига сиртмоқ солинган қўғирчоқнинг кўксига АҚШ дипломати номини ёзиб, унга қарши намойиш қилмоқда.
Карачи аҳолиси бўйнига сиртмоқ солинган қўғирчоқнинг кўксига АҚШ дипломати номини ёзиб, унга қарши намойиш қилмоқда.
Покистоннинг Лаҳор вилояти Олий суди икки покистонликни ўлдиришда айбланган АҚШ дипломатини озодликка чиқармаслик ҳақида қарор чиқарди.

Шунингдек, суд америка дипломати номини мамлакатдан чиқиши таъқиқиланган шахслар рўйхатига киритиб қўйишга кўрсатма берди.

Душанба куни АҚШ маъмурияти ўз дипломатининг ноқонуний равишда ҳибсга олингани ва у Вена конвенциясига мувофиқ дипломатик иммунитетга эга эканини айтиб, Покистон ҳукуматидан уни озод қилишни такрор сўраган эди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Филип Кроулей Обама маъмурияти дипломат Раймонд Дэвис ўтган ҳафта Лаҳорда мотоциклда бораётган икки қуролланган шахсни отган, бунга эса шу йўл билан ўзини мудофаа қилишга мажбур бўлгани сабаб бўлганини маъқуллашини айтди.

АҚШ расмийлари қуролли шахслар дипломатни ўғирлаш ниятида бўлган, деган ишончда.

АҚШ Давлат департаменти расмийси берган маълумотга кўра, бу дипломат Американинг Покистондаги элчихонаси маъмурияти техник ходими бўлиб ишлаган.
XS
SM
MD
LG