Линклар

Таҳрир майдонига йиғилганлар сони 2 миллиондан ошди


Таҳрир майдонига келиб "миллионлар марши"га қўшилган кўпчилик намойишчилар қўлларида Миср байроғини тутиб олишган.

Таҳрир майдонига келиб "миллионлар марши"га қўшилган кўпчилик намойишчилар қўлларида Миср байроғини тутиб олишган.

Мисрда бугун эрталабдан “миллионлар марши” акциясини бошлаган намойишчилар сони Қоҳира марказидаги Таҳрир майдонида 100 минг кишидан ошгани айтилмоқда.

Минтақадаги Alhurra телетармоғи мухбири Ториқ ал-Шамбий Озодлик радиосига берган интервюсида намойишчилар сони ортиб бораётганини айтди.

- Юз минглаб одам ҳозир Таҳрир майдонидаги намойишларга келиб қўшилмоқда. Аммо, улар президент Ҳусни Муборак кетиши талаб қилинаётган бу намойишга 1 миллион одамни жалб қилишни режалаган, деди мисрлик журналист.

Айни пайтда Al-Jazeera телеканали Таҳрир майдонига йиғилганлар сони 1 миллиондан ошгани ҳақида хабар қилмоқда.

Норозилар Ҳусни Муборакка қиёсланган икки қўғирчоқни кўчадаги чироққа осиб қўйгани, қўғирчоқлар кўксига эса “Биз қотил президентни судга беришни истаймиз!” деган ёзувни ёпиштиргани айтилмоқда.

Намойиш ташкилотчилари 8 кун муқаддам бошланган ва камида 125 кишини ҳаётдан олиб кетган намойишларнинг бугунги кунини умумхалқ иш ташлаши, деб эълон қилган.

Шунингдек, бугун “миллионлар марши”акциясини Мисрнинг Александрия шаҳрида ҳам ўтказиш режаланган.
XS
SM
MD
LG