Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:48

БМТ: Мисрда 300 одам ўлгани ҳақида норасмий маълумот бор


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Нави Пиллай Мисрдаги ғалаёнлар чоғида 300 одам ўлдирилгани ҳақида норасмий маълумотлар борлигини айтди.

Нави Пиллай бугун Мисрда “миллионлар марши”га қатнашаётган норозиларни босиқ бўлишга чақирар экан, бугунги акция уларнинг ҳаётидаги туб бурилиш нуқтаси бўлиши мумкинлигини таъкидади.

Шунингдек, у Мисрдаги ноҳукумат ташкилотлардан келаётган маълумотларга асосланиб, 3 мингдан ортиқ одам жароҳатлангани ва юзлаб одам ҳибсга олингани ҳақида норасмий маълумотлар борлигини айтди.

Шу боис, БМТ расмийси Муборак ҳукуматини полиция намойишчиларга қарши куч қўлламаслигига яна бир бор ишонч ҳосил қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG