Линклар

Мусулмон биродарлиги: Радикал исломчими ë мажбурий демократ?


Мусулмон биродарлиги ташкилоти эмблемаси.

Мусулмон биродарлиги ташкилоти эмблемаси.

Ўн йиллар давомида тўхтовсиз таъқиб-тазйиқ остида мамлакат сиëсий ҳаëтидан қувилган Мусулмон биродарлиги ташкилоти сиëсий талопўп даврига кирган Мисрда энг уюшган сиëсий куч сифатида қайта майдонга тушмоқда. Бу жараëн Ғарб пойтахтларида саросима уйғотмай қолмаëтир ва бугун кўпчилик ким ўзи бу "мусулмон биродарлари"¸ деган саволга жавоб изламоқда.


1979 йилда Эронда ғарбпараст шоҳнинг қулатилиб¸ ўрнига исломий жумҳурият барпо этилганидан бери¸ Яқин Шарқда яна бир ислом инқилоби бўлиш эҳтимоли Ғарб сиëсатчиларига тинчлик бермай келаëтир.

Бугун Миср кўчаларида суръати ошиб бораëтган халқ исëни ва Ғарб томонидан радикал исломчи деган қўрқув билан қараб келинаëтган Мусулмон биродарлиги ташкилотининг бу исëнни ягона сиëсий мақсадга йўналтираëтган кучга айлангани¸ ғарбдагилар капалагини учириб юборди.

Ғарб пойтахтларини Эрон сценарийсининг Мисрда такрорланиш эҳтимоли - кейинги 30 йил давомида Ғарбнинг минтақадаги энг яқин ҳамкори¸ Исроил билан тинчлик битими имзолаган ягона араб давлати Миср президенти Ҳусни Муборакнинг ҳокимиятдан ҳайдалиб¸ ўрнига исломий давлат қуришни мақсад қилган биродарларнинг келиши нотинч қилиб қўйди.

Бу борада Вашингтон дипломатик одоб қоидаларига риоя қилган ҳолда баëнотлар бераëтган бўлса¸ Британия дипломатлари раҳбари Уилям Ҳейг “Шубҳасиз¸ биз Мисрда Мусулмон биродарлиги асосига қурилган ҳукумат кўришни истамаймиз!” дейишгача борди.

Айни шундай¸ миллионлаб Европа саëҳларининг қишдаги севимли манзили бўлмиш Мисрнинг исломий давлатга айланиши¸ либерал мисрликларни ҳам ташвишга солмоқда.

“Мен Мусулмон биродарларини ҳокимиятда кўришни истамайман. Узоқ йиллар кўмилган бу ташкилот яна қайта бош кўтармоқда. Миср аҳолисининг 20 фоизи биродарлардир ва бу мен учун жуда қўрқинчли бир жараëн”¸ деди мисрлик дунëга машҳур киноактëр Омар Шариф Ғарб мухбирларига.

Ғарб учун қурқув манбаига айланган 1928 йилда Ҳасан ал-Банна томонидан халқ орасида исломий ахлоқни тарғиб қилиш ниятида тузилган Мусулмон биродарлиги ташкилоти ¸ кўп ўтмай Мисрни Британия мустамлакасидан озод мустақил давлатга айлантириш ғояси учун асосий курашчига айланди. Асосий шиори “Ислом ечимдир!” бўлган Мусулмон биродарлиги пировард мақсади Мисрда шариатга асосланган давлат қуриш эканини бот-бот айтиб келади.

Шундай бўлса-да¸ Лондон Иқтисодиëт университети қошидаги Яқин Шарқ тадқиқотлари маркази директори Фаваз Гергес¸ Мусулмон биродарлиги ташкилотининг ҳам эволюцияга учраб¸ замонавий прагматик сиëсий кучга айланганига ишонади. Мазкур гуруҳнинг бугунги бош мақсади ҳокимиятни қўлга олиш эмас¸ балки ўз фуқаролари ҳақларини топтаб келган Ҳусни Муборакни ағдаришдир¸ деган фикрда жаноб Гергес.

- Мусулмон биродарлиги Муборакдан қутулишни истайди. Шунингдек¸ биродарликнинг Мисрдаги сиëсий жараëнларда етакчи рол ўйнашни истаëтганига ҳам шубҳа йўқ. Айни пайтда¸ биродарлик ўзининг Мисрни бошқаришга ҳозир эмаслигини очиқ тан олди. Ҳозирча Муборакдан кейин тузилажак миллий бирлик ҳукуматида биродарликнинг қандай рол ўйнаши мавҳумдир. Шу боис¸ Муборак усталик билан ўйнаб келган қўрқув тактикасига асир тушишга ҳали эрта.

Мен бу билан Мусулмон биродарлигининг ҳатти-ҳаракатида хавотирга лойиқ жиҳатлар борлигини инкор қилмаяпман. Айни пайтда¸ узоқ тарихга эга бу ташкилотнинг бугун вояга етиб¸ прагматик сиëсий кучга айланганини ҳам эътироф этиш лозим¸ деб биламан¸ дейди Озодлик билан суҳбатда шарқшунос таҳлилчи Фаваз Гергес.

Аксар таҳлилчилар¸ Мусулмон биродарларининг Муборакни ҳокимиятдан ағдариш мақсадида Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори ва Халқаро атом энергияси агентлиги собиқ раҳбари Муҳаммад ЭлБарадей билан тузган жорий иттифоқини прагматизм намунаси деб баҳолашмоқда.

Халқаро муносабатлар бўйича Лондондаги Қироллик институтининг Яқин Шарқ бўйича мутахассиси Маҳа Аззам¸ Мусулмон биродарлигининг ҳозирги намойишлар даврида ўзини мўътадил ислоҳотчи куч сифатида намойиш этишга уринаëтганини айтади.

- Мусулмон биродарлиги ҳозирча ўзини сиëсий ислоҳотлар ва Мисрда барча сиëсий кучларни ўз ичига олувчи тузум ўрнатилиши тарафдори сифатида кўрсатмоқда. Айни пайтда¸ ЭлБарадей Мисрда ислоҳотлар бошлаш учун Facebookда имзо йиғиш кампаниясини бошлаганида¸ Мусулмон биродарлиги бу кампанияга қўшилганини ҳам эслаш жоиз. Шу боис¸ ЭлБарадей ва Мусулмон биродарлигини бугун умум манфаатлар бирлаштириб турибди ва ҳозирги босқичда улар режимни ағдариш учун бирга ишлашга тайëр¸ дейди Маҳа Аззам.

Мусулмон биродарлиги ташкилоти раҳбарининг собиқ ўринбосари Муҳаммад Ҳабиб ҳам ўз ташкилоти Мисрда Эрон моделидаги диний давлат қуриш мақсадида экани ҳақидаги хавотирларни рад этади.

- Йўқ¸ албатта йўқ. Биз ҳақиқий сиëсий плюрализм ва ҳокимиятнинг тинч йўл билан алмашинувига имкон берувчи ва ўз халқини куч ва қудрати манбаи деб биладиган демократик ҳукумат истаймиз. Биз давлатнинг суд¸ қонунчилик ва маъмурий тизимлари бир-биридан ажралган бўлишига ишонамиз¸ деди Озодлик билан суҳбатда Мусулмон биродарлиги фаолларидан бири.

"Агар АҚШ ўзаро ҳурмат ва тенглик асосига қурилган муносабатлар истаса¸ Миср ва АҚШ алоқалари дўстона бўлиб қолиши тарафдоримиз"¸ дея қўшиб ўтди Муҳаммад Ҳабиб суҳбат давомида.

Ташкилотнинг тамал принциплари муросага халал бермаса-да¸ Мусулмон биродарлиги етакчилари ҳозирданоқ прагматизмнинг ҳам чеки борлигига ишорат қилмоқдалар.

ЭлБарадейнинг Миср янги президенти бўлишини қўллайсизми¸ деган саволга Муҳаммад Ҳабиб эркин талқинга ўрин қолдирмайдиган тарзда аниқ-тиниқ жавоб берди:

- Йўқ. Биз масаланинг бу тарзда бир шахсга олиб келиб тақалишига¸ албатта¸ қаршимиз. Ҳозирги биринчи иш¸ ўтиш даври ҳукумати¸ миллий қутулиш ҳукумати тузишдир. ЭлБарадейнинг бу ҳукумат аъзоси бўлишига эътирозимиз йўқ. Аммо намойишчилар талаб қилаëтган каби¸ бундай ҳукумат тузилишидан аввал президент истеъфога чиқиши керак¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Мусулмон биродарлиги фаоли.

Ҳозирча ҳукуматини намойишчиларга қурбон қилган Ҳусни Муборак истеъфога чиқиш фикридан йироқ ва қайтадан тикланган вице-президентликка тайинлагани Умар Сулаймонга ўз мухолифлари билан музокара бошлаш ҳақида буйруқ берди.

Аммо на Муборак ва на унинг ҳукумати билан музокара қилишини таъкидлаëтган Мусулмон биродарлиги¸ кун сайин куч йиғиб бораëтган исëндан мақсад айнан Муборакдан қутулиш ҳақидаги баëнотидан қайтмаëтир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG