Линклар

Эркинлик соғинган ўзбеклар мисрликларга ҳавас қилмоқда...

  • Абдулла Искандар

Миср армияси етакчилари телевидение орқали халқни отмаслик ҳақида баëнот берганидан сўнг¸ 1 феврал куни Қоҳирадаги Таҳрир майдонига 2 миллиондан ошиқ одам чиқди.

Миср армияси етакчилари телевидение орқали халқни отмаслик ҳақида баëнот берганидан сўнг¸ 1 феврал куни Қоҳирадаги Таҳрир майдонига 2 миллиондан ошиқ одам чиқди.

1 феврал куни Озодликка сим қоққан аксар ўзбекистонликлар¸ 30 йиллик истибдодга қарши тинч намойишга чиққан мисрликлар билан бирдамликларини билдиришди ва қўрқувга тўла ўзбек кўчаларида ҳам яхши ўзгаришлар бўлишига умид билан яшаëтганларини айтишди.

Ўзбек мусулмонлари Мисрдан ибрат олсин,

дейди сурхондарëлик тужжор.

- Мисрдаги воқеалар энди, мусулмонлар тепасига келган золим подшога қарши мусулмонларнинг тоқати тоқ бўлиб қарши чиқдики, зулм мусулмонларга мумкинмас, деган маънони билдираяпти. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг мусулмонлари бундан ибрат олиб, золим подшога қарши ўзларининг фикрларини баëн қилади, деган умидда фикримни баëн қилмоқчиман. Чунки бугун эрталаб америкалик ўзбек “Ўзбекистон мусулмонларнинг имони заиф, қарши тура олмайди” деб айтди. Мен шу кишининг фикрларига қарши ўз фикримни билдирмоқчиманки, Ўзбекистон мусулмонлари ҳам, алҳамдулиллоҳ, бу золим подшонинг зулмига қарши чиқади деган умиддаман, дейди сурхондарëлик суҳбатдош.

Ўзбеклар шундай ўтиб кетаверадими?

дейди Андижондан қўнғироқ қилган 40 яшарлик савдогар суҳбатдошимиз.

- Шуларни ўйлаб туриб агар яна шунақа нима бўлса, бизнинг юртбошимиз қаердан бошпана топаркан, деб ўйлаб қолдимда. Хулоса бизда ҳам нимадир бўлиши керакда. Бундай ўтиб кетмас ўзбек халқи деймамнда. Нимадир бўлиши керакда барибир. Кимларга боғлиқ ëки бизни уюштирадиган, бошқарадиган одамларимиз етишмайдими, мухолифатдагиларни айтаманда. Четда туриб олиб у деб кўришаяпти, бу деб кўришаяпти. Ватанда, ичкарида шуни уюштириб бошқарадиган одамларимиз йўқда. Шу томонларини ўйлаб ачиниб кетаман. Халқ эргашадиган одам йўқ қисқаси. Толковий одам чиқса, балки эргашар. Ўйлаб ўйимга етмайман. Қачондир ўзгариш бўлиши керакку. Ë биз шундай ўтиб кетамизми, дейди андижонлик савдогар суҳбатдошимиз.


Андижон кўтарилганида халқ қирилган эди, Мисрда унақа бўлмаяпти,

деб муқояса қилди суҳбатдош.

- Қанақа бўларкан деб турибманда энди Ўзбекистонимизда. Бизникилар шунчалик қилиб қўзғала оламиз эканми? Ўзимизнинг ҳақимизни суриштириб таний оламиз эканми, деб ўйланиб қоламанда. Менинг эсимда Андижон. Жуда ҳам ваҳшиëна бостирилган. Шунинг учун Тунисда, Мисрда бўлаëтганларни кўриб туриб, буларда биздай бостирилмаяптида. Бизникилар шунақа шафқатсиз бостирилган эканда, дейди андижонлик суҳбатдошимиз гапиdа давом этар экан.


Ўзбекистонда эркинликнинг э ҳарфи ҳам йўқ¸

дейди қашқадарëлик оддий ишчи биз билан суҳбатда

- Қашқадарëданман. Оддий ишчиман. Мен айтмоқчиманки, Ўзбекистон давлатчилик тарихида фақатгина Амир Темур даврида адолатли подшо бўлгани учун яхши яшашган. Амир Темурдан кейин ва ҳозир ҳам сотқин, лаганбардор, иккиюзламачи бўлган. Энг расво замон ҳозир бўлди демоқчиман. Бошқалар қўшиладими йўқми ўзимнинг фикримда. Халқ жуда ночор аҳволда. Диктатура давлат ривожланмаган. Мисол келтираман. Мисол учун Шимолий Корея билан Жанубий Корея. Диктатура бўлган тақдирда ҳам сиëсий эркинлик берилмаса ҳам иқтисодий эркинлик берилиши керакда. Бизда эса эркинликнинг э ҳарфи ҳам йўқда. Эркинлик деганда мен демократияни тушунаман-да, дейди қашқадарëлик оддий ишчи суҳбатдошимиз.

*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG