Линклар

logo-print
Бугун Россия Федерациясида биринчи президент Борис Елциннинг 80 ёшлиги муносабати билан хотирлаш маросимлари бўлиб ўтди.

Президент Димитрий Медведев марҳум президентни 1990 йилларда Россияни демократик ислоҳотлар томон буриш йўлида мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтган “кучли ирода ва сиёсий эътиқод” эгаси, деб хотирлади.

- Елциннинг кучли характери мамлакатимизни жуда оғир дамлардан ўтиб олишига ёрдам берди. Бу бизнинг мамлакатимизни янги давлатчилигимиз асослари ўрнатилаётган энг оғир дамлардан омон ўтишига ёрдам берди, деди президент Димитрий Медведев.

Бугун Медведев Елцин хотирасига Екатеринбург шаҳрида ўрнатилган ҳайкалнинг очилиш маросимида иштирок этди.

Борис Елцин Россияга 1991 йилдан 1999 йилга қадар президентлик қилган ва ўз ўрнига ўша пайтдаги Бош вазир Владимир Путинни қолдириб, кутилмаганда истеъфо берган эди.

Елцин 2007 йил апрел ойида 76 ёшида юрак хуружидан вафот этган.
XS
SM
MD
LG