Линклар

Россия тўнғич президенти таваллуд кунини нишонлади

  • Абдулла Искандар

Борис Елцин Татаристоннинг илк президенти Ментемир Шаймиев билан.

Борис Елцин Татаристоннинг илк президенти Ментемир Шаймиев билан.

Россиянинг СССРдан айри давлатга айлантириб¸ мамлакат тараққиëтини узоқ йиллик коммунистик диктатурадан демократия ўзанлари томон буришга уринган Борис Елцин ҳаëт бўлганида¸ 2011 йилнинг 1 феврал куни 80 ëшни қаршилаган бўларди.

1 феврал куни Россия Федерациясида мамлакатнинг тўнғич президенти Борис Елциннинг 80 йиллиги муносабати билан хотирлаш маросимлари бўлиб ўтди.

Президент Дмитрий Медведев марҳум президентни 1990 йилларда Россияни демократик ислоҳотлар томон буриш йўлида мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтган “кучли ирода ва сиёсий эътиқод” эгаси, деб хотирлади.

- Елциннинг кучли характери мамлакатимизни жуда оғир дамлардан ўтиб олишига ёрдам берди. Бу бизнинг мамлакатимизнинг янги давлатчилигимиз асослари ўрнатилаётган энг оғир дамлардан омон ўтишига ёрдам берди, деди президент Дмитрий Медведев.

Айни куни Медведев Елцин хотирасига Екатеринбург шаҳрида ўрнатилган ҳайкалнинг очилиш маросимида иштирок этди.

Борис Елцин Россияга 1991 йилдан 1999 йилга қадар президентлик қилган ва ўз ўрнига ўша пайтдаги Бош вазир Владимир Путинни қолдириб, кутилмаганда истеъфо берган эди.

90-йилларда Лужникида тасодиф туфайли Елцин ўтирган Лимузинга кириб қолган “Ўзбекистон адабиëти ва санъати” газетасининг ўша пайтдаги мухбири Исмат Хушев Озодлик билан суҳбатда ўша тасодифий учрашуви тафсилотларини эслайди.

Исмат Хушевнинг шу учрашув ҳақидаги эсдаликларини қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG