Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:38

Мусулмон олимлари "Освенцим"ни зиёрат қилди


Яқин Шарқ, Туркия ва Европа давлатларидан бўлган 150 чоғли Ислом уламоси Холокост қурбонларини хотирлаш учун сешанба куни Полшадаги нацистларнинг собиқ "Освенцим" концлагерини зиёрат қилди.

Хотира тадбирида, шунингдек, бошқа дин вакиллари, жумладан, Германия собиқ Канцлери Герхард Шредер қатнашди.

ЮНЕСКО ташкилоти ҳомийлигида ўтказилган бу тадбирдан мақсад Европа ва мусулмон давлатлари аҳолисининг Холкост фожиаси ҳақидаги билимини оширишдан иборат.

Иккинчи жаҳон уруши пайтида нацистлар Освенцимда бир миллиондан ортиқ одам, асосан, яҳудийларни ўлим чиғириғидан ўтказганлар.

Совет Иттифоқи армияси 1945 йил 27 январ куни Освенцим лагерини озод қилган.
XS
SM
MD
LG