Линклар

logo-print

Сребреница қатлиомида гумонланган шахс қўлга олинди


1995 йилда Сребреницада босниялик мусулмонларнинг қатл этилишида қатнашгани гумонланаётган собиқ серб ҳарбийси Франция жанубий шарқида қўлга олинди.

Милорад Момич Сербия тарафидан берилган ордер асосида ушланди. Момич Сербияда инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда.

Белград ҳукумати Момичнинг зудликда Франциядан экстрадиция этилишини хоҳлаяпти.

1995 йилда босниялик серб отрядлари Сребреницада саккиз мингдан ортиқ маҳаллий мусулмон, эркак ва болаларни қатлом қилган эди.
XS
SM
MD
LG