Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:22

Мисрлик намойишчилар талабида қатъий


Мисрда оммавий норозилик намойиши иштирокчилари президент Ҳусни Муборакнинг сентябр ойидаги сайловларда қатнашмаслик қарорини олқишлашди.

Лекин намойишчалар Муборак ҳозир истеъфо беришини талаб этишмоқда.

"Биз кетмаймиз, Муборак кетсин", - демоқда Қоҳира марказига йиғилган оломон.

Президент Ҳусни Муборак кеча мамлакат телевидениеси орқали қилган мурожаатида сентябр ойида бўладиган президентлик сайловида бошқа номзодини қўймаслигини ваъда қилди ва ҳозирги муддати тугагунича лавозимида қолишни истаётганини айтди.

82 ёшли Муборак Мисрни 30 йилдан бери идора этиб келади. Сентябр ойида бўладиган сайловларда у олтинчи марта номзодини қўйишни режалаётган эди.

Аммо кечаги мурожаатида Муборак ҳозирги президентлик муддати оҳиргиси бўлиши, мамлакатда барқарорликни тиклаш ва қонуний президентлик алмашинувини амалга ошириш учун сентябр ойига қадар президентликда қолишини айтди.

Ўз мурожаатида Ҳусни Муборак, шунингдек, лавозимидан истеъфо бергани тақдирда ҳам Мисрни тарк этмаслигини таъкидлади.

Қарийб бир ҳафтадан буён давом этаётган норозиликларнинг энг йириги кеча пойтахт Қоҳиранинг "Таҳрир" хиёбонида бўлди.

Мисрда Ҳусни Муборак истеъфоси талаби билан намойишлар тўққиз кундан буён давом этмоқда. Шу кунга қадар тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 300 га етди.
XS
SM
MD
LG