Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама Мисрда демократия ва эркин сайловларга тайёргарлик зудликда бошланиши кераклигини таъкидлади.

Сешанба кечқурун Обама Мисрдаги вазият хусусида президент Ҳусни Муборак билан телефонда мулоқот ўтказган.

Обаманинг айтишича, суҳбат чоғида Миср раҳбари Ҳусни Муборак мамлакатда демократик ўзгаришлар зарурати юзага келганини тан олган.

Президент Ҳусни Муборак кеча мамлакат телевидениеси орқали қилган мурожаатида сентябр ойида бўладиган президентлик сайловида бошқа номзодини қўймаслигини ваъда қилди ва ҳозирги муддати тугагунича лавозимида қолишни истаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG