Линклар

logo-print
Афғонистон президенти Ҳамид Карзай 2 феврал куни Ҳиндистонга икки кунлик сафарини бошлайди.

Карзайнинг Ҳиндистон Бош вазири ва ҳукуматнинг бошқа юқори лавозимли расмийлари билан музокара чоғида иқтисодий ҳамкорлик билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Афғонистон президенти матбуот вакили Сеямак Ҳеравийга кўра, сафар доирасида Карзайнинг барқарор иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ривожланиш мавзуида пойтахт Деҳлида ўтказиладиган халқаро анжуманда нутқ сўзлаши режаланган.

Ҳиндистон Афғонистон инфратузилмаси ва мамлакатни қайта тиклаш лойиҳаларига катта сармоя ётқизган ва Афғонистоннинг бешинчи йирик донори ҳисобланади.

Айни пайтда Афғонистонда Ҳиндистон таъсирининг кучайиб бораётгани Покистон ҳукуматини ташвишга солмоқда.

Ҳиндистондан кейин Ҳамид Карзай хавфсизлик анжуманидан иштирок этиш учун Германиянинг Мюнхен шаҳрига жўнаб кетади.
XS
SM
MD
LG