Линклар

logo-print

Қозоқ парламенти муддатидан олдин сайлов ўтказишни маъқуллади


Қозоғистон парламенти президент Нурсултон Назарбоевнинг муддатидан аввал президентлик сайлови ўтказиш ҳақидаги чақириғини қонунийлаштириш мақсадида конституцияга ўзгартиш киритишга қарор қилди.

Назарбоев умумхалқ референдуми ўтказиш орқали ўз президентлик муддатини 2020 йилгача узайтириш режасини рад қилди ва 31 январ куни референдум ўрнига муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказишни таклиф қилди.

Конституцияга тузатиш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси парламентнинг иккала палатаси томонидан бир овоздан маъқулланди. У қонун кучига кириши учун эндиликда президент ҳужжатни имзолаши керак.

20 йилдан бери Қозоғистонни бошқариб келаëтган 70 яшар Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг биринчи президенти сифатида хоҳлаганича президентликка сайланиш ҳуқуқига эга.
XS
SM
MD
LG