Линклар

Яманни 30 йилдан бери бошқариб келаётган президент Али Абдуллоҳ Солиҳ президентлик муддати 2013 йилда тугаганидан сўнг уни узайтириш ниятида эмаслигини айтди.

Ал-Қоидага қарши урушда АҚШнинг яқин иттифоқчиси бўлган Солиҳ¸ айни пайтда ўз ўғлини ворисликка танламаслик ҳақида ҳам ваъда берди.

Парламент ва ҳарбийлар вакиллари олдида чиқиш қилган президент Солиҳ мамлакат манфаатларини кўзлаб шундай қарор қабул қилганини айтди.

Ўтган ҳафта Яман пойтахтида бўлиб ўтган 16 минг кишилик норозилик намойиши қатнашчилари президент Солиҳ истеъфосини талаб қилган эдилар.

Айирмачилик ва террорчилик таҳдиди қаршисида қолган Яман дунёдаги энг камбағал давлатлардан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG