Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:30

Миср мухолифати намойишларни давом эттирмоқчи


Миср мухолифати намойишчиларни уйга қайтиш ҳақидаги армия чақириғига бўйсунмай, президент Ҳусни Муборакка қарши намойишлар давом этишини айтди.

1 феврал куни мамлакат телевидениеси орқали халққа мурожаатида Муборак сентябр ойида бўладиган президентлик сайловида иштирок этмаслигини айтди.

2 феврал куни Қоҳирада телевидение орқали халққа мурожаат қилган Миср ҳарбийлари матбуот вакили Исмоил Этман намойишчилар уйларига қайтиши кераклигини баён қилди.

- Муждангиз қабул қилинди ва талабларингиз маълум. Биз сизнинг, Миср халқининг хавфсизлигини таъминлаш учун қаттиқ ишлаяпмиз. Биз мамлакат чақириғига оғир ва сермаҳсул меҳнат билан жавоб бермоғимиз лозим, деди армия матбуот вакили.

2 феврал куни пойтахт Қоҳиранинг Таҳрир майдонига оламон тўққизинчи кун йиғила бошлади.

Айни пайтда Муборак тарафдорлари Қоҳира ва Мисрнинг бошқа шаҳарларида намойиш ўтказдилар.

Чоршанба куни эрталаб Қоҳира¸ шунингдек Искандария шаҳрида президент Муборак тарафдорлари ва норозилар ўртасида тўқнашув юз берди.
XS
SM
MD
LG