Линклар

logo-print
Норвегия парламенти аъзолари юз минглаб махфий ҳужжатни ўз саҳифаси орқали оммага ошкор қилган WikiLeaks интернет сайтини 2011 йилги Нобел Ттинчлик мукофотига номзод қилиб кўрсатди.

Норвегия ҳукумати аъзоси бўлган сўлчи Социалистик партия расмийси Снорре Вален тақдимот нутқида сўз эркинлиги ва шаффофликка қўшган ҳиссаси учун WikiLeaks ташкилоти Нобел мукофотига номзод қилиб кўрсатилганини айтди.

Норвегия парламенти аъзолари, олимлар, Тинчлик мукофоти соҳиблари, Норвегия Нобел қўмитаси собиқ аъзолари Тинчлик мукофотига номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга.

2011 йилги Нобел Тинчлик мукофоти ғолиби жорий йил октябр ойи бошида эълон қилинади.
XS
SM
MD
LG