Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:54

Таҳрир майдонидаги намойиш зўравонликка айланиб кетди


Қоҳиранинг Таҳрир майдонида 30 йилдан бери Мисрни бошқариб келаётган президент Ҳусни Муборак тарафдорлари ва унинг истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар ўртасида тўқнашув юз берди.

Муборак тарафдорлари президент истеъфоси талаби билан бир неча кундан бери йиғилиш ўтказаётган минглаб намойишчи тўпланган майдонга кириб келганидан кейин тўқнашувлар бошланди.

Хабарларга кўра, икки томон бир-бирини тошбўрон қилгани оқибатида юзлаб одам жароҳатланган. Ҳозирга қадар майдонни ўраб олган қуролли кучлар тўқнашувларни тўхтатишга аралашмаëтир.

Сўнгги хабарларга кўра¸ Таҳрир майдонига туташ кўчаларда томонлар бир бирига қарши қўлбола портлагичлар отмоқда.

Муборак мухолифлари¸ тартибсизликларнинг фуқаро кийимидаги махсус кучлар томонидан уюштирилаëтганини айтмоқда.

1 феврал куни мамлакат телевидениеси орқали халққа қилган мурожаатида Муборак сентябр ойида бўладиган президентлик сайловида иштирок этмаслиги¸ аммо унга қадар истеъфога ҳам чиқмаслигини айтди.

Айни пайтда 2 феврал куни Миср ҳарбийлари намойишчиларни уй-уйларига тарқалишга чақирди
XS
SM
MD
LG