Линклар

CPJ Мисрда журналистларга қилинган ҳужумлардан дарғазаб


Ню Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) Миср расмийларини мамлакатдаги ҳодисаларни ёритиш учун борган журналистларга нисбатан амалга оширилган ҳужумларда айблади.

Париждаги Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ҳам Мисрда журналистларга қилинган таҳдидларда ҳукуматнинг қўли борлигига ишора қилди.

Мисрдаги ҳодисаларни ёритиш учун Қоҳирага борган чех журналисти Милан Шиманинг "Озодлик" мухбирига айтишича, Қоҳирадаги тўқнашувлар чоғида кўплаб чет эллик журналистлар нишонга олинган.

"Бу ердаги муҳит бирданига ўзгарди. Олдинига бу ерга журналистлар етиб келганидан, интервюлар олишаётганидан одамлар мамнун эди. Лекин ҳозир вазият ўзгарди. Муборак тарафдорлари журналистларга қарши. Улар ҳодисаларни ёритаётган, норозиликларни суратга тушираётган журналистларга тўсқинлик қилишяпти", - дейди Милан.
XS
SM
MD
LG