Линклар

Мухолифатдаги "Эрк" партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг укаси Рашид Бекжон жазо муддатини ўтаëтган Навоий колониясида 12 йиллик қамоқ муддати тугашига икки ҳафта қолганда жазо изоляторига ташланган.

1 феврал куни Навоийдаги 64/49 колонияга сиëсий маҳбус Рашид Бекжон билан учрашишга борган рафиқаси Рўзигул Ўразметова унинг 20 кунга карцерга ташланганлиги ҳақида хабар топди. Ўразметовага эри билан учрашишга рухсат беришмаган.

"Колония қонун-қоидаларига кўра бу жазо қамоқ муддати тугаб, озодликка чиқишига йўл қўймаслик мақсадида қамоқхона маъмурияти томонидан “ички қонун-қоидаларни бузганлик” айби қўйилганлигини билдириши мумкин", - деб ёзади Uznews.net.

Рашид Бекжон Тошкентда 1999 йил 16 февралдаги портлашлардан икки кун ўтиб, яъни 18 феврал куни қўлга олинган ва 12 йилга қамалган эди. Ҳозирда Муҳаммад Солихнинг яна бир укаси Муҳаммад Бекжон ҳам Ўзбекистонда қамоқ жазосини ўтамоқда.

Муҳаммад Солихнинг Ўзбекистондаги акаси Комил Бекжон ҳам тўқсонинчи йиллар охирида қамалиб, тўрт йил ўтириб чиққан.
XS
SM
MD
LG