Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:36

Миср пойтахти Қоҳира марказида отишма юз берди


Айни пайтда президент Ҳусни Муборак тарафдорлари ва унинг истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар ўртасида қарама-қаршилик давом этмоқда.

3 феврал куни Таҳрир майдонида ҳукуматга қарши намойишчилардан бир неча киши нобуд бўлгани хабар қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазири Аҳмад Самий Фарид телевидение орқали қилган чиқишида чоршанба куни бошланган тўқнашувларда беш киши нобуд бўлганини айтди.

Ал-Арабия телевидениеси зўравонликлар пайтида камида 10 киши ўлганини хабар қилди.

Телевидение орқали намойиш қилинган лавҳада армия аскарлари Қоҳирада фуқаролар кийимидаги одамларни ҳибсга олаётгани тасвирланган.

Чоршанба куни туя ва отлар минган Муборак тарафдорлари Таҳрир майдонида намойишчиларга ҳужум қилганидан кейин бошланиб кетган тўқнашувларда уч киши нобуд бўлди, 600дан ортиғи яраланди.

Намойишчилар ҳужум қилганлар формасиз полиция ходимлари бўлганини айтмоқда¸ бироқ Ички ишлар вазирлиги бу иддаони рад қилди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Миср вице-президенти Умар Сулаймон билан телефон орқали мулоқоти чоғида зўравонликларни қоралаб¸ қарама-қаршилик учун масъул шахсларни жавобгарликка тортишга ундади.

Оқ уй Мисрда ҳокимият тинч йўл орқали ўзгаришига имконият яратиш учун зўравонликлар тўхтатилиши кераклигини айтди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун юзага келган вазиятни қабул қилиб бўлмас дея баҳолади.

- Мисрда давом этаётган зўравонликлар мени жиддий ташвишга солмоқда. Мен барча томонларни яна бир марта оғир босиқ бўлишга чақираман. Содир бўлаётган воқеалар қабул қилиб бўлмас ҳол. Тинч намойишчиларга қарши ҳар қандай ҳужум қабул қилиб бўлмас ҳол ва мен буни кескин қоралайман, дея баёнот берди БМТ Бош Котиби Бан Ки Мун.

Миср мухолифати лидери, Нобел тинчлик мукофоти соҳиби Муҳаммад ЭлБарадей армияни зўравонликларни тўхтатишга чақирди.
XS
SM
MD
LG