Линклар

Яман пойтахти Санада минглаб одам мамлакатни 30 йилдан бери бошқариб келаётган президент Али Абдуллоҳ Солиҳ истеъфосини талаб қилиб намойишга чиқди.

Хабарларга кўра, пойтахтнинг турли мавзеларига 20 мингга яқин одам йиғилган. Айни пайтда президент тарафдорлари ҳам шаҳарнинг марказий майдонига тўпланган.

2 феврал куни Солиҳ президентлик муддати 2013 йилда тугаганидан сўнг уни узайтирмаслиги ва ҳокимиятни ўғлига топшириш ниятида эмаслигини эълон қилганига қарамай, одамлар намойишга чиқди.

Ямандаги расмий “Saba” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ президенти Барак Обама Солиҳ билан телефон орқали сўзлашиб унинг ташаббусини қўллаб-қувватлашини айтган.

3 феврал кунги намойиш ташкилотчилари президентнинг бу ёнбосиши етарли эмас, демоқда.

Дунёдаги энг камбағал давлатлардан бири ҳисобланган Яман ҳукумати айирмачилик ва терроризмга қарши кураш олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG