Линклар

logo-print

"Домодедово"даги портлашга алоқадорликда гумонланган шахслар ушланди


Россия Федерал хавфсизлик хизмати бошлиғи Александр Бортников телевидение орқали қилган чиқишида 24 январ куни Москванинг “Домодедово” аэропортида уюштирилган худкуш ҳужумга алоқадорликда гумонланган шахслар қўлга олинганини билдирди.

Бортников “террор актининг ташкилотчиси ким экани ҳақида расмийлар тасаввурга эга экани”ни айтди.

“Домодедово” аэропортининг халқаро парвозлар йўловчилари чиқадиган йўлагида худкуш шахс ўзини портлатгани оқибатида 36 киши нобуд бўлган, 180 нафари яраланган эди.

Текширув олиб бораётган мутахассислар худкушнинг Шимолий Кавказ минтақасидан келган 20 яшар шахс бўлганини билдирди.

Аэропортдаги ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмаган.
XS
SM
MD
LG