Линклар

Қоҳирада намойишчилар бир-бирини яна тошбўрон қилди


Президент Муборак тарафдорлари (тепада) ва норозилик намойишчилари (пастда)

Президент Муборак тарафдорлари (тепада) ва норозилик намойишчилари (пастда)

Миср армияси аскарлари томонларни ажратишга уринганига қарамай, Қоҳира марказидаги Таҳрир майдонида президент Ҳусни Муборак тарафдорлари ва унинг истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар бугун ҳам бир-бирини тошбўрон қилди.

2 феврал куни туя ва отлар минган Муборакнинг тарафдорлари намойишчиларга ҳужум қилганидан кейин Таҳрир майдонида томонлар ўртасида тўқнашув бошланган эди.

Қарама-қаршилик давомида беш одамнинг нобуд бўлгани айтилмоқда.

Миср мухолифати тунда содир бўлган отишмалар учун президент тарафдорлари ва формасиз полициячиларни айблади.

Бош вазир Аҳмад Шафиқ содир бўлган зўравонликлар учун намойишчилардан узр сўради ва мухолифат лидерларини музокарага таклиф қилди.

Бироқ таниқли мухолифат раҳбари Муҳаммад Эл Барадей ва “Мусулмон биродарлиги” ташкилоти музокаралар фақат Ҳусни Муборак президентликдан кетганидан сўнггина бошланишини айтмоқда.

Сентябр ойида президентлик муддати тугаганидан кейин бошқа ҳокимиятда қолишга уринмаслигини билдирган Муборак¸ ундан аввал истеъфога кетиш талабини рад қилмоқда.

Айни пайтда Европа Иттифоқи ва АҚШ Мисрда ҳокимиятни тинч йўл орқали топшириш жараёнини ҳозирданоқ бошлаш кераклигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG