Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:12

"Ўзбекистонни Мисрга солиштирманг¸ бизда халқнинг 90 фоизи тўқ!"


Аксар ўзбеклар учун фаровонлик фақат қорин тўқлиги билан ўлчанади.
Аксар ўзбеклар учун фаровонлик фақат қорин тўқлиги билан ўлчанади.

"Каримов Ўзбекистонни дунëдаги президентлардан кўра яхшироқ ҳолатга олиб келаяпти. Халқ ундан миннатдор. Нимага Ўзбекистонни танқид қиласизлар?" дейди Мисрдаги исëн муносабати билан Ўзбекистон ҳақида билдирилаëтган айрим фикрларга эътироз билдирган косонлик 92 яшар отахон.


Қаймоқ емасак ҳам юртимиз тинч¸

дейди Чироқчидан қўнғироқ қилган деҳқон Мисрда бўлаëтган воқеаларга хайрихоҳ бўлган ўзбекларга қарата.

- Озодлик радиосидан дейсизми? Мен Қашқадарë вилояти, Чироқчи туманидан. Рости ака, об-ҳаво зўр, ëмғир ëғиб турибди,. Ҳамма экин-тикин экиб бўлинди. Маладес. Худо хоҳласа мана бу йил ғалла зўр бўлади¸ деган умиддамиз. Ҳамма ишимиз зўр. Қорнимиз тўқ. Бир бурда нон есак ҳам ўзимизга сингади. Тинчмиз. Кеча эшитдим Исроил-писроил нотинч дейди. Қаймоқ егандан кўра бир бурда нон есак ҳам ўзимизга сингади, тинчмиз. Машина бор, миниб юрибмиз. Қорнимиз тўқ, устимиз бут. Пайшанба, бозор кунлари келсангиз, гўштларнинг ëғини еб кетасиз. Бизларнинг Чиялимизда бир яхли деган гўшт бўлади. Бир келсангиз, тўйдириб юборайин ака. Прагадами студиянгиз? Келсангиз, меҳмон қиламиз ака. Ҳаммаси зўр ака. Лекин кеча радиода эшитдим, қаерда кимлардир нимадир айтиб ëтибди. У ҳаммаси брак гап. Ўзбекистонни бир хиллари Исроилга ўхшатаяпти. Мен шундай тушундим ўзимча. Мисрми шу тарафни эшитдим-да. Чала эшитдимда. Яхши олмаяпти радио. Бир хиллар чет элда яшаëтган экан. Солярка сепиш бўлаяпти. Мен шундай тушундим ўзимча. Бошқа ҳеч қандай камчилик йўқ. Боевой ҳаммаси. Экин экилиб бўлди. Об-ҳаво зўр. Ëмғир ëғиб ëтибди. Лекин бугун қуëш чарақлаб чиқди, дейди чироқчилик суҳбатдошимиз.


“Давр менинг тақдиримда”ни давом эттиринг!

Қашқадарëдан сим қоққан яна бир суҳбатдош Озодлик дастурлари юзасидан фикр билдира туриб, "Давр менинг тақдиримда" эшиттиришини яна давом эттирсангиз¸ деб қолди.

- Абдулла ака, мен сизнинг эшиттиришларингизни жуда яхши кўраман. “Давр менинг тақдиримда” йўқолиб кетган. "Давр менинг тақдиримда"ни ишга туширсангиз, эркаклар ҳақида ҳам йўлга қўйилса дегандим. "Давр менинг тақдиримда" эшиттиришида хорижга чиққан эркакларнинг яхшиланиб кетган ҳаëти ҳақида гапиради-да энди. "Муҳожир ҳаëти"да хориждаги ўзбекларнинг қийин ҳаëтини кўрсатади. "Давр менинг тақдиримда" чиқсаю, ҳаëти яхшиланиб кетган эркаклар ҳаëти ҳақида гапирилса, дейди қашқадарëлик навбатдаги суҳбатдош.


Африкада биздан ҳам ëмон яшайдиганлар бор¸

деб ўзини овутади Қашқадарëнинг Нишон туманидан телефон қилган 20 яшар ишсиз суҳбатдошимиз.

- 20 ëшдаман.

Озодлик: Нима иш қиласиз?

- Ҳозир қиладиган аниқ ишим йўқ. Ҳеч нарса иш билан шуғулланмайман. Худога шукур¸ яшаса бўлади. Биздан ҳам баттар яшайдиган халқлар бор Африкада. Барибир шу кунимизга шукур қиламиз. Яхшими ëмонми бир бурда нонни топиб турибмизда. Худонинг берганида.

Озодлик: Чироқчидан телефон қилиб “ҳаëт зўр” дейишдида. Нишонда аҳвол ëмонроқми?

- Нишонда Чироқчига нисбатан яхшироқ. Чироқчи, Қамаши, Ғузор деган жойлардан яхшироқ. Айниқса¸ Қамашидан Нишон, Қаршига келиб ишлаб-ишлаб кетади. Бизларнинг яшаш шароитимиз Қаршидан кейинги даражада туради. Шаҳрисабз икинчи даражада турса, учинчими. Бешкент уч бўлса, шундан кейин турадида яшаш тарзи. Бойлар ҳам бор. Фермерлар¸ асосан бойларни ташкил қиладиган. Аҳолининг фаол қатлами фермерларда. Камбағаллар хорижда ишлаб келади. Асосан камбағалларни шулар ташкил қилади. Хорижда ишлаб келадиганларнинг яхши даромадлилари ҳам бор. Топиб келадигани бор, топмай келадигани бор, дейди нишонлик 20 яшар суҳбатдошимиз.


Ўзбекистонда 90 фоиз одам яхши яшайди¸

дейди 90дан ошган Косоннинг Арабхона қишлоғида яшовчи отахон. Отахоннинг гаплари¸ Ўзбекистондаги Ижтимоий фикр сўров марказининг айтганларига уйқаш бўлди.

- Қайсидир бир куни Озодликда Ҳусни Муборак тўғрисида эшиттириш бўлди. Аҳмаджон деган бачадан у ерда нима бўлаëтган, қандай аҳволлиги тўғрисида сўрадинглар. Ундан кейин битта савол ҳам бердинглар. Ўзбекистонга у қандай таъсир қилади, дедингиз. Менимча, Ўзбекистонга у таъсир қилмайди. Нимага деганда¸ менинг тушунишим бўйича¸ Ўзбекистон халқининг 90 фоизи яхши яшаяпти. Ҳусни Муборак билан, Миср билан бу ерни тенглаштириб бўлмайди. Ўзбекистонда аҳвол яхши. Мен шундай деб¸ тушунаман.

Ўзбекистон мамлакатида зиëлилар кўп. Катта-катта диндорлар, профессорлар, фан докторлари бўлган билан нима учун Озодлик томонидан одамлар муносабат билдираяпти, танқидий фикрлар бўлаяпти. Нимани шуни ëқлайдиган одамлар муносабатини бирор марта муносабат билдирмаганингизга ҳайронман. Мен шуни хоҳлар эдим. Шароф Убайдуллаевдан ҳам сўрадингиз эшитдим. Шароф Убайдуллаев жуда тўғри масала айтди. Ўзбекистонни ҳеч қандай Каримов қамраб чангалига олгани йўқ. Дунëдаги президентлардан кўра яхшироқ ҳолатга олиб келаяпти. Мен юриб ҳамма мамлакатнинг халқидан сўрайман, Самарқанд бораман, Бухоро бораман. Одамлар ҳаммаси миннатдорчилик билдиради. Нимага Ўзбекистон ҳақида танқидий фикрлар келади, дейди Арабхона қишлоғидан телефон қилган отахон.


Тошкентда "Олтин бошоқ" қозоқ уни қимматлади¸

дейди улгуржи ун савдоси билан шуғулланадиган пойтахтлик Илëсбек.

- Биз ун билан шуғулланамиз ака.

Озодлик: Ун йил бошидан бери қимматладими¸арзонладими?

- Ўтган йилгига нисбатан ошди, анча ошди. Қозоғистоннинг унлари, масалан биз шуғулланадиган унлар ошди. Ўтган йилнинг шу пайтларида 12 доллармикан шунақа эди. Ҳозир 30 долларга бориб қолди. 29 доллар шу бугунги кунда. Биз улгуржи савдо қиламиз. Тошкентдан олсак, Қўқонга, водийга сотамиз.

Озодлик: Ун яна қимматлайдими ëки арзонлайдими?

- Ҳозир қиммат бўлди. Қозоғистоннинг унлари ошди. Қозоғистоннинг ўзида нархлар ошаяптию. Буғдойнинг тоннаси 280 доллар бўлди, дейди. Бир йил олдин 120 доллар эди, дейди ун савдоси билан шуғулланадиган пойтахтлик Илëсбек.

*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG