Линклар

Рашид Бекжон Навоийдаги қамоқхона жазо изоляторига ташланди


Рашид Бекжон.

Рашид Бекжон.

Мухолифатдаги "Эрк" партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг укаси Рашид Бекжон 12 йиллик қамоқ муддати тугашига икки ҳафта қолганда жазо изоляторига ташланди.

Бу ҳақда Озодликка унинг рафиқаси Бозоргул Ўразметова маълум қилди.

- 64/46 Навоий вилояти. Бордим, ариза ëздим. “Опа, сизникини қабул қилолмайман. Ҳозир хўжайинингиз изоляторда” деди. “Нимага? Муддати тугашига 20 кун қолдику” десам, “Билмадим” деди. “Мени началникнинг ëнига олиб киринг” десам, “Қўймайди, қўйишмайди началникнинг ëнига” деди, - дейди Бозоргул опа.

Рашид Бекжон Тошкентда 1999 йил 16 февралда содир этилган портлашлардан икки кун ўтиб қўлга олинган ва 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Ҳозирда Муҳаммад Солиҳнинг яна бир укаси Муҳаммад Бекжон ҳам Ўзбекистонда қамоқ жазосини ўтамоқда.

Муҳаммад Солиҳнинг акаси Комил Бекжон ҳам 90-йиллар охирида 4 йиллик қамоқ жазосини ўтаган.
XS
SM
MD
LG