Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:14

Рашод қори Камолов ҳибсдан озод қилинди


Рашод қори Камолов.
Рашод қори Камолов.

3 феврал куни Бишкекдаги ҳибсхонадан озод этилган Қорасув масжиди имом-хатиби Рашод қори Камолов кечки рейс билан Қорасувдаги ўз уйига қайтиб келди.

Бишкек шаҳри Свердлов тумани тергов изоляторида 16 кун ҳибсда сақланган Рашод қори Камолов Ўзбекистоннинг икки фуқароси аризаси билан ҳибсга олинган эди.

Ҳозирча унинг озод этилиши ҳуқуқий асослари ҳақида бирор бир расмий баёнот эълон қилингани йўқ.

Лекин Рашод қори Камолов Озодлик билан суҳбатда ўзининг айбсиз экани исботланганидан кейин озодликка чиққанини айтди.

Бу хабарни олқишлаётган қорасувликлар 18 январда Рашод қори ҳибсга олинганидан бери унинг озод этилишига ишончлари комил бўлиб келганини айтдилар.
XS
SM
MD
LG