Линклар

logo-print

Озодликка чиқишига 20 кун қолганда¸ Рашид Бекжон "раскрутка" қилиниши мумкин

  • Замира Шукур

Мухолифатдаги "Эрк" партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг укаси Рашид Бекжон 12 йиллик қамоқ муддати тугашига уч ҳафта қолганида яна жазо изоляторига ташланди. Бу сиëсий тутқуннинг ҳали-вери озодликка чиқарилмаслигидан берилган совуқ мужда сифатида кўрилмоқда.


Рашид Бекжон Тошкентда 1999 йил 16 февралда содир этилган портлашлардан икки кун ўтиб қўлга олинган ва конститутсиявий тузумга тажовуз қилганликда айбланиб¸ 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Ўзбекистон қамоқхонасида энг узоқ қолаëтган сиëсий маҳбуслардан бири саналувчи Рашид Бекжоннинг тутқунликдаги ҳаëтига оид сўнгги тафсилотларни Озодлик билан суҳбатда маҳбуснинг турмуш ўртоғи Бозоргул Ўразметова ҳикоя қилди.

- Бордим, борсам ...

Озодлик: Қаерга бордингиз? Ҳозир қаердалар?

- 64/46.

Озодлик: Навоийда-а?

- Ҳа.

Озодлик: Кейин нима бўлди?

- Бордим, ариза ëздим. Аризани қабул қилиб олиб кетди началникка қўл қўйдиришга. Икки-уч одамникини қабул қилдида “Опа, сизникини қабул қила олмайман. Ҳозир хўжайинингиз изоляторда” деди. “Нимага изоляторда? Муддати тугашига 20 кун қолди” десам, “Билмадим” деди. “Мени началникнинг ëнига киргизинг. Мен борай” десам, “Қўймайди, қўйишмайди началникнинг ëнига” деди.

Озодлик: Навбатчи айтаяптими бу гапни сизга?

- Ариза қабул қиладиганлар айтдида. “Ўзим бораман. Ëнига кираман” десам, “Опа, қўймайди. Ҳозир рухсат бермай турибди” деди. “Йўқ, рухсат берсин бермасин бориб киришим керак. Хоразмда беш бола қараб турибди. Ҳаммамиз тайëргарлик қилиб қўйибмиз. 20 кунга чиқиши керак” десам, “Билмадим лекин. Қўйишмаяпти” деди. Шундай борсам, началникнинг ëнидаги одамлар ҳам “Кирманг опа. Қаëққа бораяпсиз?” дейди. “Мен шунақа қилишим керак” десам, “Ҳозир началник дам олаяпти” деди.

Озодлик: Бозоргул опа, ўзи учрашувингизнинг вақти келган эди-а?

- Ҳа, икки соатлик короткий свидание бор эди. 2 декабрда чиқиб келганман. Короткий ҳали олинмай турган эди. Продукта қабул қилмайди. Тўрт ойдан қабул қилади. Продукта, посилкаларни юборган эдик. Продукта топшириб келган эдим. Ўзим бордимда хабарини олай деб. Ўзи “Февралнинг бошларига келсанг биласан. Маълумини биласан” деб қолган эди. Шунга борган эдим мен.

Озодлик: Ниманинг маълумини олмоқчисиз? Чиқиш чиқмасликларининг-ми?

Суҳбат давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG