Линклар

logo-print
Американинг Гуантанамо ҳарбий базасидаги қамоқхонада террорчиликда гумонланиб ҳибсда ушлаб турилаётган маҳбуслардан бири пайшанба куни оламдан ўтди.

АҚШ ҳарбий қўмондонлигининг билдиришича, 48 яшар Авал Гул қамоқхонанинг тренажер залида шуғулланаётган пайтда тўсатдан ҳаётдан кўз юмган.

Дастлабки тиббий хулоса натижаларига кўра, маҳбус ўз ажали билан ўлган.

Афғонистондаги Ал Қоида ва Толибон гуруҳлари фаолиятига алоқадорлик айбловлари билан Авал Гул Гуантанамода 2002 йилдан буён сақланаётган эди.

Гуантанамо қамоқхонаси 2002 йил январ ойида очилган ва Авал Гул мазкур қамоқхонада оламдан ўтган еттинчи тутқин бўлди.
XS
SM
MD
LG