Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:37

Чехияда Ўзбекистон фуқароси бир умрга қамалди


Прага суди ўзбекистонлик Ҳусниддин Шодиевга 23 йиллик қамоқ жазоси белгилади.
Прага суди ўзбекистонлик Ҳусниддин Шодиевга 23 йиллик қамоқ жазоси белгилади.

Чехия Олий Суди ўзбекистонлик Соҳиббек Йўлдошбоевга нисбатан фоҳиша аёлни ўлдирганлик айби бўйича чиқарилган умрбод қамоқ ҳукмини ўз кучида қолдирди. У билан бир қаторда судланган яна уч нафар ўзбекистонлик эса 19 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

Маҳкама 2 феврал куни айбланувчи томоннинг ўтган йил март ойидаги Прага суди ҳукми юзасидан шикоятини кўриб чиқди ва Йўлдошбоевга қўйилган айбовларни асосли деб топди.

Соҳиббек Йўлдошбоев икки йил аввал украиналик фохишани ўлдириш баробарида, Прагада яна бир одамни ҳаётига тахдид қилиш ва ўғирликда ҳам айбланди.

У билан бирга ҳибсга олиниб, Прага маҳкамасига тортилган ўзбекистонлик яна уч муҳожир - Ҳусниддин Шодиев, Наим Олимов ва Акмал Жабборовлар суд қарори билан 23, 25 ва 19 йилга озодликдан маҳрум этилди.

- Бу ишнинг ўта жиддийлиги ва қотилликнинг ўта ваҳший бир ҳолатда содир этилгани ва бу жамиятимиз учун ўта хавфли эканини инобатга олиб суд шундай ҳукмни чиқарди, - деган эди Прага шаҳар суди вакили Мартина Лҳотакова.

Маълум бўлишича, қотиллик пул устидаги тортишув сабаб содир этилган. Лҳотакованинг билдиришича, жабр кўрган украиналик шахс Соҳиббек Йўлдошбоевдан бир неча минг евро қарз бўлган.

Қарзни бермагач, Йўлдошбоев украиналик шахс бўйнига пичоқ тортган, унинг фоҳиша шеригини бўғиб ўлдирган.

Прага шаҳар суди матбуот вакили Мартина Лҳотакова маҳкама давомида Соҳиббек Йўлдошбоевнинг ўз айбига иқрор бўлгани, қолган судланувчиларнинг эса қисман иқрор бўлганларини айтган.

XS
SM
MD
LG