Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:20

Мисрда кенг кўламли намойишлар ўтказилиши кутилмоқда


Миср президенти Ҳусни Муборакнинг истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар бугун "хайрлашув жумаси" номи остида мамлакат бўйлаб кенг кўламли намойишлар ўтказишга чақирмоқда.

Янги Бош вазир этиб тайинланган Аҳмад Шафиқ Ички ишлар вазири жума намозидан кейин тинч намойишлар ўтказилишига тўсқинлик қилмаслиги кераклигини айтди.

Бироқ АҚШ Давлат департаменти қарама-қаршилик юз бериши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

Пайшанба куни Ҳусни Муборак президентлик лавозимини тарк этиши мумкинлигини аммо истеъфосидан кейин мамлакат бўйлаб тартибсизлик юзага келиши мумкинлигидан хавотирда эканини билдирди.

Айни пайтда АҚШ Сенати Муборакни жорий йил охирида сайлов ўтказилгунига қадар муваққат ҳукумат тузишга даъват қилувчи резолюцияни бир овоздан қабул қилди.
XS
SM
MD
LG