Линклар

Покистон расмийларига кўра¸ Афғонистонга чегарадош қабилалар яшайдиган ҳудудда жанггариларга қарши олиб борилаётган ҳарбий амалиётлар сабабли 22 минг аҳоли ўз уйларини ташлаб бошқа жойларга қочишга мажбур бўлган.

Маҳаллий ҳукумат вакили Рошан Хон Мақсудга кўра, Моҳманд минтақасида 27 январ куни бошланган амалиётларга жанговор учқичлар, тўплар ва қўшинлар жалб этилган.

Покистон расмийси шунингдек тўқнашувларда 100 нафар жанггари йўқ қилингани, айни пайтда Покистон аскарлари орасида ҳам “бир қанча талафот” кўрилганини билдирди.

Ҳозирча тинч аҳоли орасидаги талафотлар ҳақида маълумот тўқ.
XS
SM
MD
LG