Линклар

logo-print

Москвада экстремизмда айбланаётган ўзбекистонлик ҳибсга олинди


3 феврал куни Москвада бошпана изловчи мақомида юрган бухоролик Абдусами Раҳмонов Россия ҳуқуқ-тартибот орган ходимлари томонидан маҳаллий Миграция хизмати бўлимларидан бирида қўлга олинган.

Бу ҳақда Озодликка хабар берган Москвадаги Сиёсий қочқинлар жамияти президенти Баҳром Ҳамроев сўзларига кўра, Ўзбекистонда Абдусами Раҳмоновнинг оила аъзолари “Ҳужра” диний ташкилотини тузганликда айбланиб узоқ муддатларга қамалган ва унинг ҳибсга олиниши Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари талаби билан амалга ошган.

- Шу сабабли, Ўзбекистон махфий хизматлари Абдусами Раҳмоновни Россиядан Ўзбекистонга олиб чиқиб, уни ҳам экстремизмда айблаб қамоққа ташламоқчи¸ дейди ҳуқуқ фаоли Баҳром Ҳамроев.

Москвадаги бир нечта инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Абдусами Раҳмоновнинг ҳибсга олиниши борасида ўз хавотирини билдирган ва ҳозирда унинг озод этилишига уринмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Абдусами Раҳмонов Измайлово прокуратураси ҳибсхонасида сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG