Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:31

Мисрда “Ҳайдалиш куни” номи остида кенг кўламли намойишлар бўлмоқда


Мисрда юз минглаб одам президент Ҳусни Муборакнинг дарҳол истеъфога чиқиши талаби билан “Ҳайдалиш куни” номи остида мамлакат бўйлаб ўтказилаётган намойишларга қўшилмоқда.

Пойтахт Қоҳиранинг Таҳрир майдони ва унга туташ кўчаларга юз минглаб фуқаро тўпланган. Айни пайтда Искандария шаҳрида ҳам ўн минглаб одам норозилик намойишига йиғилмоқда.

Сўнгги икки кун ичида президент Муборак тарафдорлари ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтганидан кейин Миср армияси Таҳрир майдони атрофига текширув пунктлари ўрнатган.

Пайшанба куни АҚШ телевидениесига интервю берган Ҳусни Муборак президентлик лавозимини тарк этиши мумкинлигини аммо истеъфосидан кейин мамлакат бўйлаб тартибсизлик юзага келиши мумкинлигидан хавотирда эканини билдирган.

4 феврал куни БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Миср ҳукуматини ўтиш жараёнини “дарҳол” бошлашга чақирди.

- Бу жараён Миср халқига ўз хоҳиш иродасини эркин, адолатли ва шаффоф сайлов орқали имкон қадар тез фурсатда ифода этишга имконият яратиши керак. Ўз навбатида бу масъул, самарали ва халққа ҳисоб берадиган бошқарув тизими яратишга йўл очади. Бу жараён ҳозир дарҳол бошланиши керак, деди БМТ Бош котиби.

Айни пайтда Оқ Уй Миср расмийлари билан ҳокимият тинч алмашинувининг “турли йўллари” борасида сўзлашувлар олиб борилаётганини билдирди.

The New York Times газетаси ҳам АҚШ расмийлари президент Ҳусни Муборакнинг дарҳол истеъфога чиқиши борасида Миср расмийлари билан музокаралар бораётганини хабар тарқатди.
XS
SM
MD
LG