Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:02

Мисрда “Ҳайдалиш куни” номи остида намойишлар давом этмоқда


Юз минглаб мисрликлар президент Ҳусни Муборак истеъфосини талаб қилаëтган норозиларнинг “Ҳайдалиш куни” номи остидаги жума кунги намойишларига қўшилди.

Пойтахт Қоҳиранинг Таҳрир майдони ва унга туташ кўчаларга юз минглаб фуқаро тўпланди Айни пайтда Искандария шаҳрида ҳам ўн минглаб одам норозилик намойиши ўтказмоқда.

Собиқ Миср Ташқи ишлар вазири, ҳозирда Араб лигаси Бош котиби Амр Муса Таҳрир майдонидаги намойишчиларга қўшилди.

Ундан олдин Франция радиосига интервю берган Амр Муса¸ муваққат ҳукумат аъзоси бўлиши ёки президентликка ўз номзодини қўйишини эҳтимолдан соқит қилмади.

4 феврал куни Таҳрир майдони атрофида президент Ҳусни Муборак тарафдорлари кўринмади.

Пайшанба куни АҚШ телевидениесига интервю берган Ҳусни Муборак¸ президентлик лавозимини тарк этишга ҳозироқ розилиги аммо истеъфосидан кейин мамлакат бўйлаб тартибсизлик юзага келиши мумкинлигидан хавотирда эканини билдирди.

Айни пайтда Оқ уй Миср расмийлари билан ҳокимият тинч алмашинувининг “турли йўллари” борасида сўзлашувлар олиб борилаётганини билдирди.

The New York Times газетаси АҚШ расмийлари президент Ҳусни Муборакнинг дарҳол истеъфога чиқиши борасида Миср расмийлари билан музокаралар олиб бораётганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG