Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:20

Қулаëтган тизимлар тузумни ҳам қулатиши мумкин


Тошкент-Фарғона магистрал йўли.
Тошкент-Фарғона магистрал йўли.

Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи эълон қилган янги ҳисобот “Марказий Осиë: Емирилиш ва Таназзул” деб номланади. Тадқиқот хулосасига кўра¸ йил сайин емирилиб бораëтган инсоний потенциал ва жисмоний инфратузилма минтақа эртасининг бугунидан-да ëмонроқ бўлишидан берилаëтган огоҳлантирув сигналидир.


“Беш йил ëхуд ўн йил ичида мактабларда дарс берадиган ўқитувчилар¸ беморларни даволовчи дўхтирлар қолмаслиги ва электрсиз¸ газсиз ўтириш кундалик нормага айланиши мумкин”¸ деб ëзади ўз янги ҳисоботи хулосасини бир жумлага туширган Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи.

Вақт бу минтақа ва унинг халқи зарарига ишламоқда. Совет замонида қурилган мактаблар¸ шифохоналар¸ завод-фабрика ва йўллар қулаб¸ емирилиб бормоқда. Оқибатда¸ бутун минтақа маориф¸ соғлиқни сақлаш¸ транспорт ва ëнилғи инфратузилмаларининг систематик қулаши даврига кирмоқда. Бундай қулаш эса¸ шундоқ ҳам ўта қалтис минтақадаги ижтимоий кескинликни янада кучайтиради ва яқин келажакдаги можаролар учун асос бўлиши мумкин”¸ дейилади ҳисобот хулосасида жумладан.

Собиқ СССР даврида ягона транспорт ва ëнилғи тизимига бирлашган минтақанинг беш давлати мустақилликдан сўнг бирликда ишлашни истамадилар ва ҳар бири бу борада ўз йўлидан боришни афзал билди. Оқибатда¸ бугун Қирғизистон ва Тожикистон каби камбағал давлатларда инсоний ва жисмоний инфратизимлар жар ëқасига келди¸ Ўзбекистон ва Туркманистон¸ сиртқи ялтироқликка қарамай¸ айни жар томон кетмоқда¸ ҳатто минтақадаги энг кучли иқтисод саналмиш Қозоғистон ҳам айни масалада кескин тақчилликка учрамоқда¸ дейилади ҳисоботда.

Тожикистон ва Қирғизистонда мустақилликдан бери деярли янги йўллар¸ янги мактаб ва касалхоналар¸ завод-фабрика ва йўллар қурилмаган бўлса¸ Ўзбекистонда бундай қурилишлар бўлган эса-да¸ улар системик муаммоларга барҳам бера олмаган. Ҳисобот муаллифи¸ Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳининг Марказий Осиë дастури раҳбари Пол-Квин Жаж¸ Ўзбекистондаги инсоний потенциал ва жисмоний инфратузилмага оид ишончли маълумот олишнинг ўта қийинлиги ҳақиқий вазиятни ойдинлаштиришни қийинлаштираëтганини айтади.

- Ўзбекистон бўйича бирор иш қилиш кўпгина омиллар боис ўта қийинлигича қолмоқда. Ўзбекистон нафақат минтақадаги энг авторитар¸ балки давлатга оид аксар маълумотларни ўта сир сақлайдиган режимдир.

Қайсики давлат¸ ўзининг фундаментал тизимлари вазиятига оид маълумотни яширишга уринса¸ билаверингки¸ уларнинг яширадиган нарсаси бор ва ҳақиқий маълумот режимни шарманда қилиши мумкин. Шу боис биз¸ янги ҳисоботимизда ҳам расмий маълумот олиш имконсиз бўлгани боис¸ ўз йўлимиздан бордик ва бу ишда асл вазиятдан яхши хабардор мутахассисларга таяндик¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Пол Квин Жаж.

Қўшни Қирғизистон ва Тожикистондан фарқли¸ Ўзбекистонда мустақиллик йўлларида бир неча йўналишда халқаро стандартларга мосланган магистрал ва темир йўллар қурилди¸ шахсан президент Каримов ташаббуси билан мамлакатнинг ҳар бир район ва шаҳрида янги коллежлар қурилди¸ шаҳарларда Ғарб андозаларидаги кўп тармоқлик касалхона ва поликникалар қурилди. Бу ишларга халқаро донор ва сармоядорларнинг юзлаб миллионлаб доллар пуллари сарфланди.

Аммо Халқаро бўҳронларни ўрганиш гуруҳи таҳлилчиси Пол Квин Жаж¸ тадқиқот давомида¸ Ўзбекистонда кўз-кўз қилинаëтган бу улкан қурилишлар мамлакатни инқироздан сақлаб қолиш учун етарли эмас¸ деган хулосага келганини айтади.

- Ўзбекистондаги манбаларимиз¸ ўзлари ихтисослашган билимга асосан режимнинг бу каби ялтироқ баëнотлари билан унинг асл ҳаракатлари ўртасида жуда катта жарлик борлигини айтишди.

Тошкент мамлакатдаги иқтисодий ўсиш кўрсаткичларининг йилдан-йилга ўсаëтгани¸ транспорт ва энергетика тизимларининг йил сайин такомиллашиб бораëтгани ва бундан халқ фаровонлиги ошиб бораëтганини иддао қилади. Аммо биз тадқиқот давомида бундай даъвони тасдиқловчи ишончли далил-исбот топа олмадик. Аксинча¸ манбаларимиз Ўзбекистонда ривожланиш эмас¸ аксар соҳаларга орқага кетиш бўлаëтганини билдирдилар¸ дейди Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳининг Марказий Осиë дастурлари раҳбари Пол-Квин Жаж.
XS
SM
MD
LG