Линклар

logo-print

Қоҳирада Озодлик мухбирлари ҳибсга олинди


Кейинги кунлар давомида Мисрда бир неча хориж мухбирига қарши зўравонликлар содир этилди.

Кейинги кунлар давомида Мисрда бир неча хориж мухбирига қарши зўравонликлар содир этилди.

Британия фуқаролари бўлган Роберт Таит ва Абдуллоҳ Нуайми Мисрдаги сиёсий воқеаларни ёритиш учун Қоҳирага етиб бориши ҳамоно қўлга олинган.

Озодлик ходимлари Тошкент вақти билан соат 16 да Таит билан телефон орқали боғлангани-да мухбир ҳибсда бўлгани учун суҳбатни қисқа қилишга мажбур эканини айтди.

Айни пайтда Озодлик Мисрдаги мухбири Нуайми билан боғланганида у шаҳарнинг Ал-Азҳар туман полицияси идорасида ушлаб турилганларини тахмин қилаётганини айтди.

Озод Европа/Озодлик радиоси янгиликлар бўлими раҳбари Жей Толстой Миср ҳукуматини радио мухбирларини асбоб-ускуналари билан тезда озод қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG