Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:11

Мисрда оммавий норозиликлар давом этмоқда


Миллионлаб мисрликлар президент Ҳусни Муборакнинг дарҳол истеъфога чиқиши талаби билан “Ҳайдалиш куни” номи остида мамлакат бўйлаб ўтказилаётган намойишларга қўшилди.

Пойтахт Қоҳиранинг Таҳрир майдони ва унга туташ кўчаларга юз минглаб фуқаро тўпланган. Айни пайтда Искандария шаҳрида ҳам ўн минглаб одам норозилик намойиши ўтказмоқда.

Собиқ Миср Ташқи ишлар вазири, ҳозирда Араб лигаси Бош котиби Амр Муса Таҳрир майдонидаги намойишчиларга қўшилди.

Ундан олдин Франция радиосига интервю берган Амр Муса муваққат ҳукумат аъзоси бўлиши ёки президентликка ўз номзодини қўйишини эҳтимолдан соқит қилмади.

4 феврал куни Таҳрир майдони атрофида президент Ҳусни Муборак тарафдорлари ва намойишчилар бир-бирини яна тошбўрон қилгани хабар қилинди.

Миср жанубидаги Луксор, шунингдек, Нил дарёси бўйида жойлашган Мансура ва Маҳалла шаҳарларида ўн минглаб намойишчи президент истеъфосини талаб қилдилар.

Ассиут, Менуфия ва Суез шаҳарларида кичикроқ намойишлар бўлди.

Пайшанба куни АҚШ телевидениесига интервю берган Ҳусни Муборак президентлик лавозимини тарк этиши мумкинлигини аммо истеъфосидан кейин мамлакат бўйлаб тартибсизлик юзага келиши мумкинлигидан хавотирда эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG