Линклар

logo-print

30 йилдан бери Миср ҳокимиятини узурпация қилган Ҳусни Муборак учун 4 феврал¸ жума куни оддий мисрликлар томонидан "Ҳайдалиш куни" қилиб белгиланди. Халқнинг ўз кучидан илҳомланиб¸ мустабидларга "Кет!" деб шарт қўйиши бошқа мусулмон жамиятларига ҳам "юқади"ми?

Миср президенти Ҳусни Муборак ҳайдалиш талаби билан юзма юз турибди. Бундай истиқбол Ўзбекистон президентини ҳам кутмоқдами?

Қурултой эшиттиришида қатнашган сиëсатшунос Камолиддин Раббимов, мухолифатдаги “Эрк” Демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ,
халқаро ëзувчилар парламенти аъзоси, мухолифатчи Сафар Бекжон ана шу мавзуни муҳокама қилишди.

Шунингдек, эшиттиришимиз давомида Мисрга ва Искандарияга ҳам боғландик.

4 феврал Мисрда “Явмул халос” яъни халос бўлиш куни деб эълон қилинди.

Баъзилар видо жумаси, яна баъзилар қутулиш куни деб айтаëтган бу кунни ўзбекчага “ҳайдалиш куни” деб таржима қилдик.

Биласиз, “Ўтган кунлар” романида қайнота уйидан ҳайдалган Отабек машшоқдан ҳайдалиш куйини чалишни сўрайди.

Бугун Таҳрир майдонидаги ғала-ғовур Миср президенти Муборак учун ҳайдалиш куйидай янграмоқда.

Ўзбек зеҳниятидаги маҳдудлик, андиша ва қўрқув боис Ўзбекистон президенти ҳайдалиш куйидан бенасиб деган фикр билдирилди Қурултой давомида.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG