Линклар

logo-print

Хоразмда қалин қор туфайли муаммолар пайдо бўлди


Хоразмнинг айрим ҳудудларида қалин қор оқибатида электр таъминотида ҳам узилишлар бўлгани хабар қилинмоқда.

Хоразмнинг айрим ҳудудларида қалин қор оқибатида электр таъминотида ҳам узилишлар бўлгани хабар қилинмоқда.

Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон мухтор жумҳуриятида пайшанба ва жума кунлари ёққан қалин қор оқибатида транспорт қатнови тўхтаб қолди, мактабларда ўқиш тўхтатилди ва минглаб одамлар иш жойларига етиб бора олмай қолдилар.

Хоразм вилояти ва Қорақолпоғистоннинг жанубий туманларида 3-4 феврал куни ёққан қалин қор оқибатида транспорт қатнови, мактаблардаги ўқиш жараёни тўхтатилгани ва одамлар иш жойларига етиб бора олмаётгани ҳақида “Gazeta.uz” интернет нашри хабар берди.

Нашрнинг маълум қилишича, пайшанба куни ёғишни бошлаган қор жума кунигача давом этган ва унинг қалинлиги бир ярим метрга етган.

Хоразмликларнинг айтишича, пайшанба куни шомга яқин Урганчда транспорт ҳаракати қийинлашган ва мутлақо тўхтаб қолган. Атроф бир оз қоронғулашгач эса, транспорт қатнови мутлақо тўхтаб қолган.

Жума куни ҳам мана шундай кўриниш давом этган. Транспорт қатнови тикланмагани сабабли минглаб одамлар иш жойларига етиб бора олмаганлар. Шунингдек, аэропорт фаолиятида қийинчиликлар пайдо бўлган.

Хоразм ва Қорақалпоғистон учун хос бўлмаган бундай об-ҳаво шароити туфайли мактаб ва бошқа ўқув даргоҳларида ўқиш жараёни ҳам келаси ҳафтагача тўхтатилган.

“Айни пайтда, -деб ёзади “Gazeta.uz”,- гувоҳларнинг маълум қилишларича вилоятнинг айрим туманларида электр энергияси таъминотида ҳам узилишлар кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG