Линклар

Мисрда сиёсий бўҳронга чек қўйиш йўллари изланмоқда


Миср вице президенти Умар Сулаймон

Миср вице президенти Умар Сулаймон

Миср вице президенти Умар Сулаймон ҳокимият алмашинуви масаласини муҳокама қилиш учун 5 феврал куни мамлакатнинг таниқли сиёсий арбоблари билан учрашиши кутилмоқда.

Юз минлаб мисрликлар президент Ҳусни Муборакнинг истеъфоини талаб қилиб қарийиб икки ҳафтадан бери намойишлар ўтказмоқда.

Пайшанба куни АҚШ телевидениесига интервю берган Муборак мамлакатни бошқаришдан “тўйгани”ни аммо истеъфога чиқса, мамлакат бўйлаб тартибсизлик юзага келиши мумкинлигидан хавотирда эканини айтди.

Ундан олдин Муборак президентлик муддати тугаганидан кейин сентябр ойида истеъфога чиқишини эълон қилган эди.

Жума куни президент Муборакнинг дарҳол истеъфога чиқиши талаби билан юз минглаб одам “Ҳайдалиш куни” номи остида мамлакат бўйлаб намойишлар ўтказди.

Айни пайтда АҚШ президенти Барак Обама Мисрда юзага келган сиёсий бўҳронга чек қўйишда ёрдам бериш учун Ҳусни Муборак “тўғри қарор” қабул қилишига умид билдирди.

- Миср келажагини унинг халқи белгилайди. Ўтиш жараёни ҳозир бошланиши кераклиги кундек равшан. Ўтиш даври Миср халқининг фундаментал ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши ҳамда эркин ва адолатли сайловга олиб борувчи жараённи бошлаб бериши лозим, деди АҚШ президенти Барак Обама.
XS
SM
MD
LG