Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:25

Ўзбекистон Япония билан шартномалар имзолаши кутилмоқда


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2011 йил 8 – 10 феврал кунлари расмий ташриф билан Японияга боради.

Япония Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, Каримовнинг ташрифи ниҳоясида Япониянинг Ўзбекистонга 247 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз бериши ҳақида келишув имзоланиши кутилмоқда.

Бу маблағ Афғонистондаги Ҳайратон-Мазори Шариф темирйўл линияси билан боғланадиган Мароканд-Қарши-Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темирйўл магистралини элекртлаштириш лойиҳасига сарфланиши мўлжалланган.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, сафар давомида Ўзбекистон раҳбари Япония императори ва унинг рафиқаси¸ шунингдек, Япония Бош вазир Наото Кан билан учрашади.

Иккала томон расмийлари мазкур ташриф Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик алоқаларининг мустаҳкамланишига ҳисса қўшади, деган фикрда.
XS
SM
MD
LG