Линклар

Марк Келли “Endeavour” фазо кемаси командири бўлади


М.Келли (ч) ва АҚШ президенти Б.Обама (ў)

М.Келли (ч) ва АҚШ президенти Б.Обама (ў)

Аризона штатидан АҚШ Конгрессига аъзо бўлган Габриэл Гиффордснинг турмуш ўртоғи Марк Келли апрел ойида учириладиган “Endeavour” фазо кемасига командир бўлади.

8 январ куни Аризона штатининг Тусон шаҳрида Габриэл Гиффордс ўз тарафдорлари билан учрашаётган пайтда қуролланган шахс унинг орқасидан келиб ўқ узган. Оқибатда Гиффордс оғир ярадор бўлган.

Ҳужум пайтида олти киши нобуд бўлган, 13 нафари яраланган.

Рафиқаси оғир аҳволда бўлгани сабабли уч марта фазога парвоз қилган Марк Келли таътилга чиққан эди.
XS
SM
MD
LG