Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:13

Покистонда уч киши портлаш қурбони бўлди


Покистоннинг Афғонистонга чегарадош Ҳайбар минтақасида автомобилга ўрнатилган бомба портлагани оқибатида уч йўловчи нобуд бўлди, икки нафар ўткинчи яраланди.

Қабилалар яшайдиган Ҳайбар маъмурияти бошлиғи Шафирулла Хон автомобил Барқамбарҳол қишлоғидан ўтиб кетаётган пайтда портловчи қурилма ишга тушганини маълум қилди.

Хон яраланган одамлар аҳволи барқарор эканини айтди.
XS
SM
MD
LG