Линклар

Мисрда ҳукмрон партия раҳбарлари истефога чиқди


Миср президентининг ўғли Жамол Муборак ҳам ҳукмрон партия масъулларидан бири эди.

Миср президентининг ўғли Жамол Муборак ҳам ҳукмрон партия масъулларидан бири эди.

Мисрдаги ҳукмрон Миллий Демократик партиянинг юқори ижроия қўмитаси, жумладан, президент Ҳусни Муборакнинг ўғли Жамол Муборак ҳам истеъфога чиқди.

Буни давлат телевидениеси президент Муборак ўз ҳукуматининг иқтисодиёт учун масъуллари, хусусан, Бош вазир, молия, нефт, савдо ва саноат вазирлари билан учрашганидан кейин эълон қилди.

Ахборот агентликлари хабарларига кўра, 25 январ куни бошланган ва 12 кундан бери давом этаётган сиёсий бўҳрон мамлакатга 3,1 миллиард долларлик зарар етказган.

Айни пайтда минглаб фуқаро президент Муборакнинг истеъфосини талаб қилиб Қоҳиранинг Таҳрир майдонида намойишни давом эттирмоқда. Вазият кескинлигича қолмоқда.

Мухолифат лидерлари намойишлар Муборак истеъфога чиқмагунча давом этишини айтди. Мухолифат бундан буён йирик намойишларни сешанба ва жума кунлари ўтказишни режалаган.

Айни пайтда АҚШ президенти Барак Обама Мисрда юзага келган сиёсий бўҳронга чек қўйишда ёрдам бериш учун Ҳусни Муборак “тўғри қарор” қабул қилишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG