Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:11

Мисрда мухолифат ва ҳукумат сўзлашувлари бўлади


Мисрдаги энг йирик мухолиф гуруҳлардан бири саналган Мусулмонлар биродарлиги мамлакатдаги сиёсий инқирозга барҳам бериш мақсадида расмийлар билан сузлашувлар ўтказиш ниятини билдирди.

Гуруҳ вакили Рейтер агентлигига сўзлашувлар якшанба куни бошланиши ҳақида маълум қилди.

Бу сўзлашувлар, агар содир бўлса, Мисрда тақиқланган исломий мухолифат ва ҳукумат ўртасидаги илк музокара бўлади.

Кеча Мисрдаги ҳукмрон Миллий Демократик партиянинг юқори ижриоя қўмитаси, жумладан, президент Ҳусни Муборакнинг ўғли Жамол Муборак ҳам истеъфога чиқди.

Ахборот агентликлари хабарларига кўра, 25 январ куни бошланган ва 13 кундан бери давом этаётган сиёсий бўҳрон мамлакатга 3,1 миллиард долларлик зарар етказган.

Айни пайтда минглаб фуқаро президент Муборакнинг истеъфосини талаб қилиб Қоҳиранинг Таҳрир майдонида намойишни давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG